Daryo

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда 33,5 млрд долларгача ошиши кутилмоқда

Бу ЯИМга нисбатан 45,2 фоиз демакдир

1 дақиқа ўқиш26 740 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 2022 йил якунида 33,5 миллиард доллар, ёки ЯИМга нисбатан 45,2 фоиз миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги эълон қилган «Фуқаролар учун бюджет 2022» лойиҳасида келтирилган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, 2021 йилда умумий давлат қарзи даражаси 28,2 миллиард долларни — ЯИМга нисбатан 41,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу иқтисодиётнинг тез тикланиши натижасида ўтган йилда прогноз қилинган 44,5 фоиздан бирмунча камроқ, деб ёзмоқда Spot.

Вазирлик маълумотида келтирилишича, умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда. Халқаро амалиётда макроиқтисодий барқарорлик учун ЯИМнинг 60 фоизини ташкил этадиган давлат қарзи хавфсиз ҳисобланади — Ўзбекистон шу даражада:

Келгуси йилда кутилаётган умумий давлат қарзининг 33,5 миллиард долларидан давлат ташқи қарзи 30,4 миллиард долларни (40,7 фоиз) ташкил этади. Шундан 23,5 млрд доллар – Ўзбекистон номидан, 6,9 млрд доллар — Ўзбекистон  кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар