Daryo

Қоматдаги камчиликларнинг кўзга ташланишига сабаб бўладиган кийим моделлари

Белнинг пастки қисми шишиб, кенг турадиган либос қоматни хунук ва тўла кўрсатади

1 дақиқа ўқиш61 460 кўришлар0 изоҳ0

Ҳатто сарвқомат аёл ва қизларни ҳам хунук кўриниб қолишига сабаб бўладиган, образнинг кўнгилсиз чиқишига олиб келадиган кийимлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Нотўғри берилган урғу 

Фото: Cosmopolitan

Бундай кўйлак қоматга ёпишиб туришидан ташқари, ундаги асосий урғу қорин қисмига берилган бўлади. Натижада қоматдаги камчиликлар яққол кўзга ташланиб туради. Бундан қочиш учун асосий урғу белда бўлишига эътибор қаратинг.

Юпқа мато

Фото: Cosmopolitan

Ҳатто қорин қисми кенг турса ҳам юпқа матодан тикилган кўйлак, бу қоматнинг бу қисмини катта кўринишига сабаб бўлади. Қаттиқ бўлмаган матолар қоматда чиройли турмайди. Сон, бел, қорин соҳасидаги муаммолар билиниб туради.

Ялтироқ материал

Фото: Cosmopolitan

Ялтироқ, пистон ва тошлари бор кўйлак қоматни юпқа матодан кам муаммоли кўрсатмайди. Бундай моделларда ҳатто кичкина қорин ҳам каттароқ кўринишига сабаб бўлиши мумкин. Мазкур бичимли кўйлаклар қоматга ёпишиб, танадаги бурмаларни кўзга ташланиб туришига олиб келиши мумкин. Шу сабаб ҳам танлов борасида бундай вариантларга эътибор қилмаслик тавсия қилинади.

Нотўғри бичим

Фото: Cosmopolitan
Белнинг пастки қисми шишиб, кенг турадиган либос қоматни хунук ва тўла кўрсатади. Тананинг юқори қисми ингичка, паски қисми эса кенг бўлади. Бичим ҳисобига образ омадсиз бўлиб қолади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар