Daryo

Valentino модалар уйи асосчиси Валентинo Гаравани вафот этди

Италиялик модельер 93 ёшда эди.

1 дақиқа ўқиш2 958 кўришлар0 изоҳ2

Машҳур Valentino модалар уйининг асосчиси, афсонавий италян моделери Валентинo Гаравани 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда La Rebuplica нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, моделер душанба куни Римдаги уйида, яқинлари қуршовида оламдан ўтган. 
Валентинo 
Гаравани билан хайрлашув маросими 21 ва 22 январь кунлари бўлиб ўтади. 23 январь, жума куни эса у Рим шаҳридаги Санта-Мария-Мажоре черковида дафн этилади. 

Фото: The Импрессион

Валентинo Гаравани 1932-йилда Италияда туғилган. Мода санъатига бўлган қизиқиши уни ёшлигидан Парижга олиб борди, у ерда нуфузли мода мактабларида таҳсил олди ва машҳур ательеларда тажриба орттирди. 1960-йилда Римда ўз номи билан аталган Valentino модалар уйига асос солган Гаравани қисқа вақт ичида мода оламида ўз ўрнига эга бўлди.

Унинг ижоди айниқса Valentino Red — ўзига хос қизил ранг билан танилди, бу ранг кейинчалик бренднинг ажралмас белгиларидан бирига айланди. Гаравани либосларини Европа қироллик оилалари аъзолари, АҚШнинг биринчи хонимлари, сиёсатчилар ва жаҳон миқёсидаги машҳур санъаткорларнинг доимий танлови бўлди.

Фото: The Импрессион

Хусусан, Жаклин Кеннеди турмуш ўртоғи, АҚШ президенти Жон Кеннедининг дафн маросимида Valentino либосида кўриниш берган. Шунингдек, “Оскар” мукофотини қўлга киритган олти нафар актриса тақдирлаш маросимларига айнан 
Валентинo Г
аравани яратган либосларда ташриф буюрган. Улар орасида Жулия Робертс, Кейт Бланшетт, Софи Лорен каби кино юлдузлари бор.

2007-йилда Гаравани мода оламидан расман кетишини ва нафақага чиқишини эълон қилган.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар