Daryo

Карл Лагерфелднинг Париждаги вилласи аукционда 5 млн еврога сотилди

Бу тахминий қийматдан 50 минг еврога кўп

1 дақиқа ўқиш8 228 кўришлар0 изоҳ0

Дизайнер Карл Лагерфелднинг атиги бир кеча тунаган уйи кимошди савдосида 5 миллион еврога сотилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Фото: Pravilamag.ru

Харидорнинг исми номаълум, бироқ немис либос дизайнери 30 йилдан ортиқ ҳамкорлик қилган Chanel уйи кўчмас мулкни сотиб олган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Эҳтимол, вилла дизайнернинг меросига бағишланган музей яратиш учун жой бўлиши мумкин.

Лагерфелд сотилган қароргоҳда бор-йўғи бир кеча тунагани маълум. Бироқ уни безатиш учун анча маблағ сарфлади: 600 квадрат метр майдонда бассейн, теннис корти, меҳмонхона ва кутубхона жойлашган. Мулк, шунингдек, илгари шоир Леcонте де Лилга тегишли бўлганлиги билан ҳам эътиборга лойиқ.

Француз вилласи 2019 йилда вафот этган Лагерфелднинг мулкини вафотидан кейин сотишдан чиққан биринчи лот эмас. Аввалроқ кимошди савдосида моделернинг Париждаги хонадони сотилди ва 10 миллион еврога баҳоланган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар