Daryo

Тошкент давлат техника университети ёнидаги ошхонада ёнғин юз берди (видео)

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш39 358 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Toshkent shahat FVB matbuot xizmati

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчасида жойлашган ошхонада 28 октябрь куни ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Фото: Видеодан кадр

Қайд этилишича, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 13:44 да келиб тушган. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинган ва соат 14:09 да батамом ўчирилган.

Фото: Тошкент шаҳат ФВБ матбуот хизмати

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 метр квадрат майдони ёниб зарарланган.

Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видеолар ҳам тарқалди. Унда ёнғин Тошкент давлат техника университети ёнидаги ошхонада юз берганини кўриш мумкин.

ФВВ матбуот хизмати хабарида айтилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар