Daryo

Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳукумат таркибини янгилади

Эндиликда Трюдо ҳукуматининг ярмини аёллар ташкил қилмоқда

1 дақиқа ўқиш33 008 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Канада бош вазири Жастин Трюдо Вазирлар Маҳкамаси таркибини янгилади. Бу ҳақда 27 октябрь куни ABC News хабар берди.

Фото: Reuters

Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги бошқаруви аёлларга — мос равишда Мелани Жоли ва Анита Анандга топширилган. Эндиликда Трюдо ҳукуматининг ярмини аёллар ташкил қилмоқда. Ўз навбатида, Христя Фриланд бош вазир ўринбосари ва молия вазири лавозимларини сақлаб қолди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасида янги лавозим – гиёҳвандликка қарши кураш ва руҳий саломатлик вазири пайдо бўлди. Керолайн Беннет ушбу лавозимни эгаллади.

Трюдо ҳукуматида фақат ўнта вазир ўз ўрнида қолмоқда. Вазирлар Маҳкамасида ҳаммаси бўлиб 39 вазир, жумладан, Трюдонинг ўзи ҳам бор.

Ниҳоят, Трюдо ўз партиясини Канададаги келгуси сайловларга олиб бориш ниятини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Канадада ўтказилган муддатидан олдин сайловларда Трюдо партияси ғалаба қозонганди. Жастин Трюдонинг Либерал партияси сайловларда мухолифатчи консерваторлардан кўпроқ – 157 та ўринни қўлга киритди. Трюдо сайловолди ташвиқотлари чоғида намойишчилар томонидан тошбўрон қилинганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар