Daryo

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10 700 сўмдан ошди

Марказий банк 14 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

1 дақиқа ўқиш37 760 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Markaziy bank

Марказий банк 14 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,02 сўмга кўтарилиб, 10 700,03 сўмни ташкил қилди. Евро 17,44 сўмга кўтарилиб, 12 366,02 сўм бўлди. Мамлакатда ушбу валютанинг расмий курси биринчи марта 16 сентябрь куни 10 700 сўмдан ошганди.

Фото: Марказий банк

Бундан аввал долларнинг расмий курси 18,01 сўмга кўтарилиб, 10 684,01 сўмни ташкил қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 15 февралдан ички валюта бозоридаги олди-сотди операциялар тартибига оид ўзгаришлар кучга кирди. Шундан буён расмий валюта курси ҳар куни эълон қилинмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар