Daryo

БМТ Афғонистон учун гуманитар ёрдам ортилган 3 та самолётни Термизга юборади

Ушбу гуманитар ёрдам юк машиналарига ортилиб Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига етказилади

1 дақиқа ўқиш25 062 кўришлар0 изоҳ0
Foto: BMTning Qochqinlar ishi bo‘yicha boshqarmasi

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича бошқармаси Афғонистон учун гуманитар ёрдам ортилган 3 та самолётни Термизга юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Фото: БМТнинг Қочқинлар иши бўйича бошқармаси

Қайд этилишича, ушбу гуманитар ёрдам юк машиналарига ортилиб Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига етказилади. Шундай самолётларнинг биринчиси Термизга октябрь ойининг ўрталарида юборилади.

Кобулда бўлиб турган БМТнинг Қочқинлар иши бўйича бошқармаси вакили Бабар Балохнинг маълум қилишича, бошқарма Афғонистон билан чегарадош давлатларда логистик марказларни ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Улар орқали Афғонистондаги 100 минглаб ички кўчманчиларга фавқулодда ёрдам кўрсатилади.

«Кечалари ҳаво совуқлашмоқда ва бош-панасиз қолган одамларга тезкор ёрдам зарур», — деб таъкидлаган Балох. Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож афғонлар сони 20 миллион кишига етди ва кундан-кунга ошиб бормоқда.

«БМТ Афғонистондаги гуманитар операциялар учун 606 миллион доллар сўраганига 1 ой бўлди, аммо ҳозирча унинг 35 фоизи йиғилди. Маблағлар Афғонистон иқтисодиётининг тўлиқ инқирозининг олдини олиш учун зарур», — дея эслатиб ўтган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Аввалроқ БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди (фото)

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар