Daryo

Бухорода тўхтаб турган Cobalt’да ёнғин чиқди (видео)

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, автомобилнинг мотор ва олд салон қисмларига зарар етган

1 дақиқа ўқиш53 956 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Videodan kadr

Бухоро шаҳрида тўхтаб турган Cobalt’да ёнғин чиқиб, матор ва олд салон қисмларига зарар етди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Воқеа 24 сентябрь куни соат 19:53 да юз берган. Т.Фароғий кўчаси 67-уй олдида турган Ж. М.га тегишли Cobalt’да ёнғин чиқиб, автомобилнинг мотор ва олд салон қисмлари ёнган. Ўт ўчирувчилар соат 20:04 да ёнғинни батамом ўчирган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда моддий зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қаршида ҳаракатланиб кетаётган Nexia’да, Тошкентда ҳаракатланаётган Hyundai Sonata’да ёнғин чиққанди. Жиззахдаги заправкада «Жигули», Тошкентда ЙТҲга учраб ағдарилган Lada Samara, Самарқандда тўхтаб турган Captiva, Қаршида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti эса бутунлай ёниб кетганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар