Daryo

Тошкентда «Миллий таомлар» ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин чиқди (видео)

Ёнғин оқибатида бинонинг 150 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган, ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш47 380 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда 22 сентябрь куни икки қаватли бинода ёнғин чиққани айтилган хабарлар ва ҳодиса жойидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. ФВВ матбуот хизмати ушбу ёнғин ҳақида расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, шу куни соат 12:58 да Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани Форобий кўчаси 418-уйда жойлашган икки қаватли «Миллий таомлар» ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, 4 та ёнғин-ўчириш экипажлари соат 13:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:22 да қуршаб олинган ва соат 13:34 да тўлиқ бартараф этилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида бинонинг 150 квадрат метр майдондаги ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Бундан аввал Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ошхонада ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 квадрат метр майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ундан аввалроқ эса Яшнобод туманида жойлашган кафеда ёнғин чиқиб, унга туташ бўлган уйларга ҳам ўтганди.

Мавзуга доир: Яшнободда бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар