Daryo

Жиззахда Қозон федерал университети филиали очилади

Таълим фаолияти 2022/2023-ўқув йилидан бошланади ва кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади

1 дақиқа ўқиш30 398 кўришлар0 изоҳ0

Президентнинг 28 августдаги қарори билан Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали ташкил этилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қарорга кўра, филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:
  • геология;
  • дастурий инжиниринг;
  • иқтисодиёт;
  • машинасозлик;
  • даволаш иши;
  • стоматология;
  • фармация;
  • тиббий биокимё.
Филиал Қозон федерал университетининг (Россия) юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Таълим фаолияти 2022/2023-ўқув йилидан бошланади ва кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади.

Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб, филиал томонидан тасдиқланади.

Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

Битирувчиларга Ўзбекистон ва Россияда олий маълумот сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Қарорга кўра, 2021/2022-ўқув йилидан университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда дастурий инжиниринг, фармация ва ахборот тизимлари ва технологиялари таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини филиалда давом эттиради.

2022 йил якунигача филиал таркибида OpenLab илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар