Daryo

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги дипломатлари ҳали эвакуация қилингани йўқ

Мамлакатнинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори-Шарифаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда

1 дақиқа ўқиш72 586 кўришлар0 изоҳ0

Афғонистондаги вазиятга қарамай, Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори-Шарифаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда ва ходимлар ҳали эвакуация қилингани йўқ. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири расмий вакили Юсуф Кабулжанов Telegram’даги «Давлетовуз» каналига маълум қилган.

14 август куни Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳри (Термиздан 58 километр жанубда жойлашган) «Толибон» қўлига ўтгани маълум бўлганди. Шаҳар топширилгач, Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари Ўзбекистон билан чегара томон чекинган, 15 августга ўтар кечаси Ҳайратон ва Термиз оралиғидаги кўприкда юзлаб афғонистонликлар тўпланган.

15 август тонгида Ўзбекистон томони Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳни қабул қилгани (улар орасида уч нафар ярадор ҳам бўлган), улар ДХХ Чегара қўшинлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб туриши ташкил этилгани маълум бўлди. Шу куни соат 10:00 ҳолатига кўра, ушбу кўпригдаги вазият юмшади. Афғонистонликларнинг асосий қисми кўприкни тарк этди.

ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжоновнинг маълум қилишича, 14 августда кун давомида Термиз—Мозори-Шариф темир йўл участкасида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ташкил этилган. ТИВ расмийсининг баёнотида Афғонистонда қолаётган бўлиши мумкин бўлган бошқа ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилмаган. Қайд этиш жоиз, 14 август куни Кобулдан Тошкентга Афғонистондаги беқарорлик бошланганидан бери энг катта авиарейс келган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон қочқинлар масаласида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» билан музокаралар олиб бормоқда

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар