Daryo

Бухорода сувга чўкиб кетган мактаб ўқувчисининг жасади бир кундан кейин топилди

«Чуқурлиги, тахминан, тўрт-беш метр бўлган канал тўлқини 15 ёшли С.Н.ни оқизиб кетган. Унинг ёнида бўлган тенгдошлари С.Н.ни қутқаришга уринган. Бироқ ҳаракатлари зое кетгач, қўрқиб воқеа жойидан қочиб кетган», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба

2 дақиқа ўқиш112 051 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Бухоро вилоятининг Олот туманида мактаб ўқувчиси дарсдан сўнг уйидан чиқиб, чўмилишга борган ва сувга чўкиб кетган. Марҳумнинг жасади бир кундан кейин топилган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 9 июнь куни тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси С.Н. соат 11:40 да жорий имтиҳонни топшириб, уйига қайтган. Сўнгра, тахминан, 12:00 да уйидан чиқиб, «Халифа» маҳалласида яшовчи тенгдошининг уйида тушлик қилган. Тушликдан сўнг тўрт нафар мактабдоши билан Қоракўл туманидан оқиб ўтувчи Катта Аму-Бухоро каналида чўмилган.

Фото: «Дарё»

«Чуқурлиги, тахминан, тўрт-беш метр бўлган канал тўлқини 15 ёшли С.Н.ни оқизиб кетган. Унинг ёнида бўлган тенгдошлари С.Н.ни қутқаришга уринган. Бироқ ҳаракатлари зое кетгач, қўрқиб воқеа жойидан қочиб кетган», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.

Фото: «Дарё»

Таҳририятга тақдим этилган сурат ва маълумот юзасидан суриштирув олиб борган «Дарё» мухбири Олот туман ИИБ масъул ходими, подполковник Ҳаёт Шодиев билан телефон орқали боғланган. Бироқ ИИБ вакили ушбу воқеадан бехабарлигини маълум қилган.

Тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактаби директори Улуғбек Қорёғдиевга кўра, мактабда воқеа содир бўлишидан бир неча кун олдин ўқувчилар ўртасида мактаб жамоатчилиги, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг туман бўлими ходимлари билан тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилмаслик бўйича тарғибот тадбири ўтказилган. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан кафолат хатлари олиниб, ҳар бир ўқувчининг қўлига тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилмасликни тарғиб қилувчи тарғибот буклетлари берилган.

Фото: «Дарё»
«Афсуски, шунча саъй-ҳаракатларга қарамай, кўнгилсиз ҳолат содир бўлди. 9 июнь куни содир бўлган бу ҳолатдан, чамаси, бир соатдан кейин хабар топдик. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввос-қутқарувчилари, балиқчилар жалб этилганди. Канал суви ҳажми жуда юқорилиги сабабли болани тирик қутқариб қолиш имкони бўлмаган. Қидирув 10 июнь тонгига қадар давом этган ва шу куни боланинг жасади топилган», — дейди Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Акмал Расулов. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар