Daryo

Ёқимли таъмга эга малина сиропли шоколадли мусс тайёрланг

Муссни шоколад бўлаклари ёки малина доналари билан безатиш мумкин

1 дақиқа ўқиш33 245 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Hi-chef.ru”

Ёзнинг жазирама иссиқ кунида муздек ширинликлар айни муддао. Ушбу десерт мазали бўлиши билан бирга салқинлик ҳам бахш этади.

Фото: «Hi-chef.ru»
Керакли маҳсулотлар:
  • аччиқ шоколад – 200 грамм;
  • сут – 100 мл;
  • қаймоқ – 350 мл;
  • малина – 350 грамм;
  • шакар – 2 ош қошиқ;
  • шакар упаси – 2 ош қошиқ;
  • сув – 2 ош қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:

Сут илитилади, лекин қайнатилмайди. Устидан шакар упаси қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Иссиқ сутга қора шоколад қўшилиб, эригунча аралаштирилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Қаймоқ кўпиртирилади. Устидан оз-оздан шоколад ва сутли аралашма қуйилади. Тайёр бўлган мусс музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Идишда сув билан шакар қайнатилади. Шакар тўлиқ эриганидан сўнг малина қўшилади. 5-10 дақиқа давомида қайнатиб олинади.

Фото: «Hi-chef.ru»

Сузгич ёрдамида малина пюреси сузиб олинади. Сўнгра стаканга шоколадли мусс солинади, устидан малина сиропи қуйилиб, мусс юзаси таъбга кўра безатилади.

Фото: «Hi-chef.ru»
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар