Daryo

Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, юқори ҳарорат қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади

1 дақиқа ўқиш75 596 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда ҳафта давомида, асосан, қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида айрим кунларда, асосан, кечга яқин ва Тошкент вилоятида 1 июнда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида кўпгина вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари 22—25 даража илиқни, кундуз кунлари 37—39 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларида 38—43 даража иссиқни ташкил этади.

Қайд этилишича, ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.

«Ўзгидромет»нинг огоҳлантиришича, 31 май ва 1—2 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17—22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Мавзуга доир: Ёзнинг биринчи куни Тошкент шаҳри ва вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар