Daryo

Тошкентда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Epica ағдарилиб кетди (видео)

Ҳайдовчи ва машина ичида бўлган икки нафар йўловчи шифохонага етказилган

1 дақиқа ўқиш108 112 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Toshkent shahar IIBB axborot xizmati

24 май куни соат 00:15 ларда Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида Epica автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, авария вақтида ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида бўлгани сабаб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 32 ёшли ҳайдовчи, шунингдек, 31 ва 33 ёшли икки нафар йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Таъкидланишича, ЙТҲ жойида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар топилмаган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани, Оҳангаронда бир-бири билан тўқнашган «КамАЗ» ва Lacetti тўлиқ ёниб кетгани, Навоийда маст пиёдани машина уриб кетиши оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар