Daryo

Дин ишлари бўйича қўмитага янги раис тайинланди

Ушбу лавозимни Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Содиқ Тошбоев эгаллади

1 дақиқа ўқиш66 269 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Andijon viloyati hokimligi matbuot xizmati

Абдуғофур Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон24»

У ушбу лавозимда 2019 йил сентябрь ойидан буён ишлаб келган. Бунгача Абдуғофур Аҳмедов Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Унинг янги иш жойи ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги раиси этиб 2018 йилнинг 18 октябридан буён Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Содиқ Тошбоев тайинланди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Содиқ Тошбоев 1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1999 йилда Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси Тошкент филиалини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи, сиёсатшунос ва тизимли таҳлилчи. У 2001—2002 йилларда «Ўзагросуғурта» Самарқанд филиали етакчи мутахассиси, 2004—2018 йилларда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси бўлган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар