Daryo

Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети филиали очилади

Ушбу университет филиали 2021 йилда иш бошлайди

1 дақиқа ўқиш32 754 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Dreamstime

Тошкентда 2021 йилда Венгриянинг Дебрецен университети иш бошлайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокидаги музокарада маълум қилинди.

Фото: Dreamstime

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакатлар соғлиқни сақлаш, илм-фан ва таълим бўйича тажриба алмашиб келмоқда. 2021/2022-ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилган.

Музокаралар давомида маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни давом эттириш, илм-фан ва маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинган.

Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети филиалини очиш масаласи 2020 йилнинг 18 февралида Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилишида муҳокама қилинган.

Унда икки томонлама диплом бериш билан қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш ва Ўзбекистон университетларининг Eвропа Иттифоқининг Erasmus Plus, Теmpus, Horizon 2020 каби таълим дастурларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш ҳам кўриб чиқилган.

Йиғилиши якунлари бўйича Тошкентда Дебрецен университетининг филиалини очиш тўғрисида келишув имзоланган.

Маълумот учун, Дебрецен университети Венгриянинг етакчи университетларидан бири ҳисобланади. Унда тиббиёт, стоматология, фармацевтика, ҳуқуқ, агрономия, иқтисодиёт, информатика, санъат, педагогика каби йўналишларда таълим берилади.

Аввалроқ Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши, Санкт-Петербург давлат университети филиали очилиши ҳақида хабар берилган эди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар