Daryo

Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди

Хурмолар республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилади

1 дақиқа ўқиш46 688 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Vaqf” xayriya jamoat fondi matbuot xizmati

23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбарлари ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан самимий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ўртасида ишончли ҳамкорлик ва дўстона муносабат ўрнатилган бўлиб, икки давлат орасида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашув чоғида Саудия Арабистонининг «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази келаётган Рамазон ойи муносабати билан, мамлакатга беғараз кўмак сифатида 50 тонна хурмо совға қилган. Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ибн Мишъал ибн Сувайлим Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмоновга топширган.

Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Мазкур хурмолар «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.

Аввалроқ «Вақф» фонди коронавирусдан вафот этган масжид имом-ноибининг оиласига Нукусдан уч хонали уй олиб бергани хабар қилинганди.

Мавзуга доир: Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланган зиёратчиларга ҳаж учун рухсат беради

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар