Daryo

«Евроцемент» компанияси «Оҳангаронцемент»даги акцияларини сотувга қўйди

Компаниянинг 84,19 фоиз акцияси битта лот остида сотилмоқда

1 дақиқа ўқиш41 952 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Facebook / Eurocement

Дунёнинг энг йирик цемент компаниялари ўнталигига кирувчи «Евроцемент» «Оҳангаронцемент»даги ўз акцияларини сотувга қўйди. Бу ҳақда «Тошкент» фонд биржаси маълумотларида келтирилган.

Фото: Facebook

Компания келишилган кимошди савдоси режимида ўтказиладиган биржа битимини эълон қилган. Гап битта акцияси 103 593 сўмдан бўлган 4 141 108 та оддий рўйхатдан ўтган, номулкий акциялар ҳақида кетмоқда. Бу холдингнинг компаниядаги бутун 84,19 фоиз улуши ҳисобланади.

Акциялар битта лот остида сотилмоқда. Агарда битим мазкур шароитлар асосида ўтказилса, унинг умумий қиймати 420 миллиард сўмдан ортади.

«Евроцемент» компанияси МДҲда энг йирик цемент ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади (цемент, бетон, темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 19 та заводга эга). Аввалроқ Россиянинг «Сбербанк» банки «Евроцемент»ни аукцион орқали сотувга қўйган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистондаги иккита цемент заводи газ босими пасайиши сабаб маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар