Daryo

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади

Бу ҳақда Туркманистон президенти Абдулазиз Комилов билан учрашувда маълум қилган

1 дақиқа ўқиш46 080 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FHL Group

17 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди. «Туркменистан сегодня» агентлигининг ёзишича, учрашув давомида Туркманистон президенти мамлакатда «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилиши режалаштирилаётганини эълон қилган.

Фото: FHL Group

Ташқи ишлар вазири Туркманистон раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қардош турман халқига йўллаган тинчлик, фаровонлик ва сиҳат-саломатлик борасидаги илиқ сўзларини етказган.

Учрашув давомида Абдулазиз Комилов Туркманистон раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар, шу жумладан, 2021 йилнинг Халқаро тинчлик ва ишонч йили деб эълон қилиниши миллатлар ҳамжамияти учун муҳим қарор бўлганлигини таъкидлаган.

Шунингдек, учрашувда Орол денгизи, қўшни Афғонистон мамлакати масалаларида ҳамкорлик қилиш муҳокама қилинган. 2020 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида товар айирбошлаш 8,6 фоизга ошгани таъкидланган.

Таъкидланишича, учрашувда Туркманистон президенти «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилиши режалаштирилаётганини эълон қилган.

Бундан ташқари, Туркманистон президенти ва Абдулазиз Комилов умумий меросни асраб-авайлаш ва алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган ижодий ҳамда илмий арбоблар учрашувларини, маданият кунларини, кўргазмалар, концертлар, фестивалларни мунтазам ўтказиб боришни давом эттириш бўйича якдил фикрда эканликларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрелида Тошкентда Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларининг рамзи сифатида «Ашхобод сайилгоҳи» очилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар