Daryo

«Бу ерда карнавал бўларди»: Пандемия давридаги Венеция — суратларда

Анъанага кўра байрам 2021 йилнинг16 февраль − сешанба куни якунланади

1 дақиқа ўқиш29 882 кўришлар0 изоҳ0
Foto: REUTERS / Manuel Silvestrl

Сан-Марко майдонида ясан-тусан қилган оломон, гондолаларда сайр қилаётган сайёҳларни учратмайсиз, карнавал костюмларидаги саноқли кишиларгина Венецияда анъанавий карнавал бошланганидан дарак беради. Ғайриоддий байрам манзаралари Reuters фотожамланмасида акс эттирилган.

Фото: Reuters

Венецияда карнавал илк бора онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда.

Фото: Reuters

Байрам учун дам олиш кунлари тенг ярмига қисқартирилди.

Фото: Reuters

Оғир эпидемик вазият туфайли асосий тадбирлар бекор қилинди.

Фото: Reuters

Бу йил «Марий паради»нинг энг чиройли иштирокчиси 100 метрлик қўнғироқ минорасидан оломон ичига тушадиган «фаришта парвози» ҳам бўлмайди.

Фото: Reuters

Оломон, шовқинли байрам ва намойишлар ҳам тўхтатилган.

Фото: Reuters

Байрам мультимедиа тадбирлари шаклида бўлиб ўтади.

Фото: Reuters

Ижтимоий тармоқларда болалар, ўспиринлар ва қариялар учун мўлжалланган «виртуал хоналар» ташкил этилди.

Фото: Reuters

Карнавал костюмидаги одам Муқаддас Марк майдонида.

Фото: Reuters

Ёш иштирокчилар учун спектакль ва интерактив ҳикоялар, ўспиринлар учун челленж ва инфлюенсерлар билан учрашувлар ташкил қилинган.

Фото: Reuters

Нафақахўрлар учун энг чиройли ниқоб ва интервьюлар учун танловлар мавжуд.

Фото: Reuters

Венециядаги ниқоб дўконининг эгаси.

Фото: Reuters

Байрам тадбирлари шаҳар телевидениеси ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар орқали намойиш этилади.

Фото: Reuters

Венеция карнавалида байрам ниқоби ва либосидаги одамлар.

Фото: Reuters
Анъанага кўра байрам 2021 йилнинг 16 февраль − сешанба куни якунланади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.