Daryo

Сочлари соғлом ва сержило бўлишини истаганлар учун 7 та оддий тавсия

Сочларингиз сержило ва соғлом бўлишини истасангиз, тавсияларимизга амал қилинг

2 дақиқа ўқиш41 736 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Depositphotos

Сочларингиз сержило ва соғлом бўлишини истасангиз, қуйидаги тавсияларга амал қилинг.

Фото: Depositphotos

Соч учларини мунтазам равишда кесиб туринг

Агар сочларингизни узун қилиб ўстирмоқчи бўлсангиз, ҳар 1—2 ойда соч учини кесиб туриш лозим. Мунтазам равишда ярим сантиметр кесиб турсангиз, сочларингиз чиройли ва соғлом бўлиб, ҳатто икки баравар тез ўсади.

Мавзуга доир: Сочларни тезроқ ўстириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар

Сочларни совуқдан асранг Ота-оналаримиз болалигимизда бош кийим кийишга мажбур қилишарди: бу нафақат шамоллаш хавфини камайтиради, балки сочларимизни совуқ ҳароратнинг зарарли таъсиридан ҳам ҳимоя қилади. Замонавий қалпоқлар, шляпалар ва панамалар сочларингизни совуқдан қутқарибгина қолмай, балки кийиниш услубингизга ажойиб деталь бўлади.

Мавзуга доир: Яширин хавф: сочларни қуритмай ухлаш қандай оқибатларга олиб келади?

Фото: Depositphotos

Иссиқдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланинг

Соч учун юқори ҳарорат паст ҳарорат сингари салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун мутахассислар ҳар доим иссиқдан сақловчи зардоб ва мойлардан фойдаланишни маслаҳат беради.

Мавзуга доир: Сочга оқ тушиши билан намоён бўладиган касалликлар

Кўп босқичли парвариш Энг яхши ва тўғри танланган шампуннинг ҳам асосий вазифаси битта — сочларни тозалаш. Намлаш, озиқлантириш ва мустаҳкамлаш учун кондиционер ва махсус ниқоблардан фойдаланинг. Қиммат маҳсулотлар сотиб олишнинг ҳожати йўқ — табиий ёғлар бу борада яхши самара беради.

Мавзуга доир: Майонез, аспирин, Coca-Cola: Юлдузларнинг сержило сочлари сири нимада? (фото)

Фото: Depositphotos

Массаж

Соч ўсиши биринчи навбатда бош териси ҳолатига боғлиқ. Бошни мунтазам массаж қилиш қон айланишини яхшилайди. Массажни махсус чўткалар ёки гуаш кристаллари ёрдамида қилиш мумкин.

Мавзуга доир: Барча аёлларда бўлиши керак бўлган 4 бюти-гаджет

Бош терисини тозалаш Ўлик тери ҳужайраларини тозалаш нафақат юз ва танада, балки бош териси учун ҳам зарурдир. Махсус скраб ва пилинглар ёрдамида ойига 2—3 марта бош терисини тозаланг. Сочларингиз қай даражада ўзгарганини 1—2 муолажадаёқ сезишингиз мумкин.

Мавзуга доир: Сочларнинг тез ёғланишидан азият чекувчиларга 6 маслаҳат

Рационингизни назорат қилинг Қанчалик яхши маҳсулотлардан фойдаланганингиздан қатъи назар, сочларингиз нафақат ташқи томондан, балки ички томондан ҳам озиқланишга муҳтож. Витамин етишмовчилиги сочларнинг қуруқ ва мўрт бўлишининг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Шунинг учун рационда фойдали ёғлар, E ва D витаминлари ва турли минераллар бўлишига эътибор беринг.

Мавзуга доир: Организмдаги 7 та жиддий аутоиммун касаллик: Қандай аниқланади ва даволанади?

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар