Daryo

Ўзбекистонда 80 мингга яқин ишсиз фуқароларга нафақа тайинланади

«Эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсиз шахсларга 12 ойлик давр ичида 26 календарь ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда», – деди Нозим Ҳусанов

1 дақиқа ўқиш30 624 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун кучга кириши билан ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ҳам ўзгаради ва 80 мингга яқин ишсиз фуқароларга нафақа тайинланади. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Нозим ҲусановФото: «Дарё»

«Аввал ишсизлик нафақаси илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётганларга 12 ойлик давр мобайнида фақат 13 ҳафта тўланган бўлса, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсиз шахсларга 12 ойлик давр ичида 26 календарь ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда», – деди Нозим Ҳусанов.

Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:
  • ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтидаги ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида (1 февралдан 747 минг 300 сўм);
  • илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида.
Мазкур чоралар натижасида ишсизлар иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватланади ва 80 мингга яқин ишсизларга нафақалар тайинланади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар