Daryo

Мадридда комендантлик соати кучайтирилди ва меҳмонга бориш тақиқланди

Бундай чоралар камида икки ҳафта давом этади

1 дақиқа ўқиш16 730 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Испания ҳукумати 25 январдан бошлаб Мадрид автоном жамоатида комендантлик соатини кучайтирмоқда, деб хабар бермоқда «Интерфакс» El Pais газетасига таяниб.

Фото: Getty Images

Душанба кунидан бошлаб комендантлик соати одатдагидан бир соат олдин — 22:00 дан бошланади ва соат 6:00 гача давом этади. Кафе, ресторан ва дўконлар бундан ҳам эрта — соат 21:00 да ёпилиши керак. Бундай чоралар камида икки ҳафта давом этади.

Бундан ташқари, ҳукумат одамларни меҳмонга таклиф қилишни тақиқламоқда. Фақатгина бошқа одамга ёрдам бериш ёки унинг аҳволидан хабар олиш учун бориш мумкин.

Оила аъзоларидан бошқалар билан кўчада ёки бошқа жамоа жойларда учрашиш мумкин бўлади, лекин улар сони торт кишидан ортмаслиги керак.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, Испанияда пандемия давридан бошлаб 2,4 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган, уларнинг 55,4 мингдан ортиғи вафот этган. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар