Daryo

Конор Макгрегорга қарши 3-жанг бўладими? Дастин Порье жавоб берди

Порье Конорга қарши жангдан сўнг фикрлари билан бўлишди, шунингдек, Майкл Чендлер ҳақида ҳам гапириб ўтди

1 дақиқа ўқиш67 714 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

UFC’нинг америкалик спортчиси Дастин Порье промоушеннинг икки вазндаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор устидан қозонган ғалабасидан сўнг фикрлари билан бўлишди.

Фото: Getty Images
Порье Макгрегорга қарши реванш жангида рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратди.
Бу жуда муҳим жанг эди. Макс Ҳоллоуэйга қарши жангим ҳам муҳим бўлган. Конорга қарши жангдан олдин аввалги тўқнашувимиз ҳақида умуман ўйламадим. Ҳар бир жанг руҳий жиҳатдан мураккаб бўлади. Тайёргарлик жараёнида бу нарсалар ҳақида ўйламайман.

Бироқ кейин (Абу-Дабида) ўтириб ўйлайверасан-ўйлайверасан. Кўпчилик жанг тақдири партерда ҳал бўлади деб ўйлаганди. Аммо ҳаммаси тик ҳолатда содир бўлди. Ҳаммаси биз режалаштиргандек кечди. Конорнинг оёғини ишдан чиқаришга муваффақ бўлдим. Тўпиққа берган зарбаларим етиб борди. Мушакларга зарба беришнинг уддасидан чиқдим.

Учинчи жанг? Бизда нокаутлар бўйича ҳисоб 1-1. Учинчи жангни ҳам ташкил этиш мумкин.

Майкл Чендлер ҳақида гапирадиган бўлсак, уни ҳурмат қиламан. Аммо у нима қилди ўзи? Мен таслим этган болани ютди. Энди Чарльз Оливейра билан жанг қилсин, кейин кўрамиз. У билан ҳозир жанг қилишни хоҳламайман.

Умуман олганда ҳозир жисмоний ҳолатимнинг чўққисидаман.

Дастин Порье, UFC жангчиси
Маълумот учун, Дастин Порье Конор Макгрегорга қарши жангдан кафолатланган 1 миллион доллар гонорарга эга бўлди. Шунингдек, UFC 257 даги ёрқин иштироки сабаб қўшимча бонус — 50 минг долларни қўлга киритди.

Мавзуга доир: Конор Макгрегор: «Бундай кучли оёқ зарбаларига дуч келмагандим»

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар