Daryo

Ўзбекистонда ҳафта охирларига бориб ҳаво кескин совиб, қор ёғади

«Ўзгидромет» ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлиши, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво мамлакатга қайтишини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш168 906 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлади, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво мамлакатга қайтади, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, 18 январь, душанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат рсепубликанинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кўп йиллик қийматлардан 8—10 даражага юқори ва 13—18 даража илиқ атрофида бўлади.

19 январь, сешанба куни республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин.

20 январь, чоршанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир қорга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

21 январь, пайшанба куни республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

19—21 январь кунлари ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8—10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0—5 даража илиқни, кундуз кунлари 11—16 даража илиқни ташкил этади.

22 январь, жума куни совуқ антициклон сабабли об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, у мамлакат ҳудудларига қор ва манфий қийматли ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқни ташкил этади.

23 январь, шанба куни антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5—10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6—8 даражага паст бўлади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар