Daryo

Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректорлигига тайинланди

Шунингдек, Ўктам Саломов Фарғона политехника институти ректори, Авазжон Мараҳимов Термиз давлат университети ректори лавозимига тайинланди

1 дақиқа ўқиш90 540 кўришлар0 изоҳ1
Foto: “Xalq so‘zi online”

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 14 январдаги фармони билан Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz». Тайинловга қадар Тошқулов Термиз давлат университетига ректорлик қилиб келган.

Фото: «Дарё»

Аввалги вазир Иномжон Мажидов (2017 йилдан бери ушбу лавозимни эгаллаб келган) ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Миллий университети ректори лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан Ўктам Саломов Фарғона политехника институти ректори, Авазжон Мараҳимов Термиз давлат университети ректори лавозимига тайинланди.

Куни кеча олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов истеъфога чиқарилгани, у Ўзбекистон Миллий университетига ректор этиб тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ кейинроқ вазирлик матбуот хизмати бу хабарларни рад этган эди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар