Daryo

Туркияда 15 кишида коронавируснинг «британча» штамми аниқланди

Буюк Британиядан Туркия ҳудудига кириш вақтинча тўхтатилган

1 дақиқа ўқиш76 058 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

Туркияда 15 кишида коронавируснинг «британча» штамми тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: EPA

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, Буюк Британиядан Туркия ҳудудига кириш вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Туркия ҳудудига кирувчилар коронавирусга салбий тест натижасини тақдим этишлари шарт этиб белгилангани тўғрисида хабар қилинганди.

Шунингдек, янги штамм Флорида штатида ҳам аниқланган, деб хабар беради штат соғлиқни сақлаш бошқармаси. «Мартин округида COVID-19’нинг Британия штамми билан касалланиш бўйича илк ҳолат қайд этилгани тўғрисида далиллар бор», — дейилади идора хабарида. Таъкидланишича, вирусни юқтириб олган эркак яқин вақтлар ичида саёҳатга чиқмаган.

Флорида АҚШда коронавируснинг «британча» штамми аниқланган учинчи штатга айланди. Бунга қадар B.1.1.7 штамми Колорадо ва Калифорнияда ҳам қайд этилганди.

Мавзуга доир: ЖССТ томонидан коронавирусга қарши биринчи вакцина тасдиқланди

Маълумот учун, ҳозиргача янги штамм Буюк Британиядан ташқари Нидерландия, Австралия, Дания, Бразилия, Германия, Швейцария, Франция, Япония, Жанубий Корея, БАА ва Иорданияда аниқланди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар