Daryo

Франция президенти Эммануэль Макронда коронавирус аниқланди

Франция президенти етти кунга ўзини ўзи яккалаш режимига ўтади. У ишлашни масофадан туриб давом эттиради

1 дақиқа ўқиш29 714 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Франция президенти Эммануэль Макронда коронавирус аниқланди, деб ёзади «РБК». У коронавирусга топширган тест мусбат натижа берган.

Фото: AP Photo

Елисей саройи хабарида айтилишича, Макрон ўзида касалликнинг илк белгилари пайдо бўлганидан кейин тест топширган.

«Мамлакатнинг барча фуқаролари учун амал қиладиган амалдаги санитария қоидаларига кўра, Франция президенти етти кунга ўзини ўзи яккалаш режимига ўтади. У ишлашни масофадан туриб давом эттиради», — дея маълум қилинади Елисей саройида.

Макрон «Катта еттилик»ка аъзо мамлакатлар раҳбарлари орасида учинчи бўлиб коронавирусни юқтириб олди. Бунгача АҚШ президенти Дональд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон касал бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда 15 декабрдан комендантлик соати эълон қилинган, у соат 20:00 дан соат 06:00 гача амал қилади. Комендантлик соати Янги йил кечаси ҳам кучда бўлади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар