Daryo

Россиядаги сув омборида камёб табиат ҳодисаси — «муз гуллар» суратга олинди

Кристалларнинг катталиги бир неча сантиметрга етади ва улар худди эндигина очилган гуллар каби кўринишга эга

1 дақиқа ўқиш50 270 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Instagram / Pavel Sedegov

Чебоксар сув омборида камёб табиат ҳодисаси — юпқа муз қатлами устида «муз гуллар» пайдо бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Instagram / Павел Седегов

Музлаб қолган сув омборининг юзасидаги муз кристаллари кадрлари билан нижегородлик Павел Седегов исмли фуқаро ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали бўлишган. Кристалларнинг катталиги бир неча сантиметрга етади ва улар худди эндигина очилган гуллар каби кўринишга эга.

https://www.instagram.com/p/CIazadHsCWk/

Сурат ва видеолар Чувашистон, Марий Эл республикалари ва Нижегород вилояти ҳудудидан ўтувчи Волга дарёсидаги Чебоксар сув омборида олинган. Бу каби «гуллар»ни бошқа жойларда ҳам учратиш мумкин, сўнгги бор уни Киров вилоятининг Совецка шаҳри яқинидаги сув ҳавзасида учратишган.

Фото: Instagram / Павел Седегов
«Муз гуллар» камдан-кам ҳолларда, одатда улар музламали тунда — ҳаво ва сув ҳарорати кескин фарқ қилган вақтда пайдо бўлади. Шу билан бирга, ташқарида шамол ва қор бўлмаслиги керак. Бу каби кристалларни сув ҳавзаси биринчи бор муз билан қопланганида учратиш мумкин.

Мавзуга доир: Табиат энг яхши рассом эканлигини кўрсатувчи ноёб муз асарлар (фотогалерея)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.