Daryo

Тошкентда йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жаримага тортилди

Таъкидланишича, Cobalt хизмат автомобили Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимига бириктирилган бўлган

1 дақиқа ўқиш61 354 кўришлар0 изоҳ0

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда «ИИО ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли бўлган Cobalt русумли 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда 1.4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27  «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган сурат тарқалди.

Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат ўрганилиб, Cobalt хизмат автомобили бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан БҲМнинг 3 баробари миқдорида (669 минг сўм) жармига тортилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ
Аввалроқ Термизда йўл қоидасини бузган ЙПХ инспектори жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Қашқадарёлик ҳайдовчи ЙПХ ходимининг саводсизлигини исботлаб берди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар