Daryo

Илон Маск: одам яқин олти йил ичида Марсга қадам қўяди

«Агар омадимиз чопса, бу тўрт йил ичида ҳам юз бериши мумкин», — деди Маск

1 дақиқа ўқиш30 318 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Hi-news.ru”

SpaceX асосчиси Илон Маск фикрича, одам яқин олти йил ичида Марсга қадам қўяди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «Hi-news.ru»

«Агар омадимиз чопса, бу тўрт йил ичида ҳам юз бериши мумкин», — деди Маск инсоният тараққиётига таъсир ўтказувчи инновацион ғоялар учун бериладиган Axel Springer мукофотини топшириш маросимида.

CNBC аниқлик киритишича, Маск шу тариқа 2016 йилда Марсга ўн йил ичида қадам қўйилиши ҳақида айтган гапларини яна бир бор тасдиқлаган.

Марсга парвоз қилиш учун SpaceX Starship кемаси ва шу номдаги ракета устида ишламоқда, унинг тўлиқ ўлчамдаги прототипи 2020 йил августида муваффақиятли тарзда учириб синаб кўрилган эди.

Аввалроқ Илон Маск биринчи колонистлар Марсда қандай яшашини сўзлаб берган эди. У Марсда ташкил қилинадиган шаҳар аҳолиси аввал шиша гумбазлар остида яшаши, кейинчалик сайёра Ердаги каби ҳаётни қўллаб-қувватлаш учун терраформага айланишини айтди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар