Daryo

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди

Бунга аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлгани учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилиши сабаб қилиб кўрсатилган

1 дақиқа ўқиш30 044 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2020 йилдан 2023 йилга кўчирилди. Бу ҳукуматнинг 11 ноябрдаги қарорида белгиланди.

Фото: «Дарё»

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, республикада мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлиги инобатга олиниб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида шундай қарорга келинган.

«Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади», — дейилади хабарда.

Қўмита хабарида, шунингдек, бугунги кунда кўпгина давлатлар коронавирус пандемияси туфайли аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўраётгани таъкидланган. Бунга аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини 2021 йилга кўчирган Россия, Қозоғистон ва Арманистонни мисол сифатида келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 февралдаги фармонида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши белгиланган эди. 2020 йил 16 мартда «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Шавкат Мирзиёев июнь ойида миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказган ва Ўзбекистонда мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаганини таъкидланганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар