Daryo

Украинада фавқулодда ҳолат режими узайтирилди

Украинада коронавирусга чалинган беморлар учун ажратилган койкаларнинг учдан икки қисми тўлиб бўлган

1 дақиқа ўқиш17 734 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

Украина Вазирлар маҳкамаси мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирди. Ушбу режим 2020 йил март ойида COVID-19 эпидемияси туфайли эълон қилинганди, уни узайтириш ҳақидаги қарор ҳукуматнинг 28 октябрдаги йиғилишида қабул қилинган, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Фармойиш лойиҳасининг тушунтириш варағида қайд этилишича, Украинада COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият янада оғирлашгани туфайли 2020 йил 13 октябрь куни карантин чоралари Вазирлар маҳкамаси томонидан 2020 йил 31 декабргача узайтирган.

«Карантиннинг амал қилиш муддати узайтирилганидан кейин Украина ҳудудида фуқароларни ҳимоя қилиш ягона тизими – фавқулодда ҳолат режими ҳам 2020 йил 31 декабргача чўзилган», – дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Украинада бир сутка ичида COVID-19 юқтириб олиш билан боғлиқ деярли 7,5 мингта янги ҳолат қайд этилган. Бир кун давомида 165 киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари Харков ва Одесса вилоятларида, шунингдек, Киевда кузатилган.

Мавзуга доир: Украинада биринчи марта сутка давомида 7 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

Украинада коронавирусга чалинган беморлар учун ажратилган койкаларнинг учдан икки қисми тўлиб бўлган. Житомир, Полтава ва Луганск вилоятларида юкламалар ортиб кетган, деярли барча вилоятларда беморлар койкаларнинг ярмидан кўп қисмига ётқизилган. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар