Daryo

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 40 млн кишидан ошди

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19’га чалинганлар сони бир ойда 10 миллион кишига ошган

1 дақиқа ўқиш28 406 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Пандемия бошидан буён дунё бўйлаб 40 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинди, деб хабар бермоқда Meduza Жонс Ҳопкинс университетининг 19 октябрдаги маълумотларига таяниб.

Фото: AP Photo

Касалланганлар сони бўйича биринчи ўринни АҚШ (8,1 миллион киши), ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (7,5 миллион киши) ва Бразилия (5,2 миллион киши) эгаллаган. Тўртинчи ўринда Россия бўлиб, 1,4 миллион киши COVID-19’га чалингани қайд этилган.

Associated Press’нинг ёзишича, сўнгги ҳафталарда беморлар сонининг ортиши Европада касалланишнинг кескин ўсиши билан боғлиқ. Агентлик келтирган ЖССТ маълумотларига кўра, Европада сўнгги ҳафтада коронавирусга чалиниш бўйича рекорд даражада — 700 мингта янги ҳолат қайд этилган.

Мавзуга доир: Европада коронавирус туфайли яна карантин чоралари кучайтирилади, аммо локдаунни киритишга шошилишмаяпти. Евроиттифоқ ичкарисидаги чегараларни ёпмасликка келишиб олинди

Минтақадаги барча янги касалланиш ҳолатларининг ярмига яқини Буюк Британия, Франция, Россия ва Испанияга тўғри келади.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб COVID-19’га чалинганлар сони бир ойда 10 миллион кишига ошган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллион, 11 сентябрда 28 миллион, 14 сентябрда 29 миллион, 18 сентябрда 30 миллион, 21 сентябрь куни 31 миллион, 5 октябрь куни 35 миллион, 11 октябрь куни 37 миллион, 14 октябрь куни 38 миллион кишидан ошган эди.

Мавзуга доир: ЖССТ раҳбари COVID-19’га яхши тайёргарлик кўрган мамлакатларни санаб ўтди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар