Daryo

Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди

Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти сўнгги ўринларда қолмоқда

2 дақиқа ўқиш86 660 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ОТМларнинг миллий рейтингини эълон қилди.

Фото: «Дарё»

«Февраль—июнь ойларида республиканинг 57 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди», - дейилади инспекция ахборот хизматининг хабарида.

Рейтингга кўра, гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети етакчи ўринларни эгаллаган.

Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти кабилар эса рейтингнинг сўнгги ўринларига жойлашди.

Шунингдек, қайд этилишича ушбу соҳада Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети аввалги йилга нисбатан юқори поғоналарга кўтарилган.

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти етакчи ўринларни эгаллади.

Андижон машинасозлик институти, Бухоро муҳандислик технология институти, Самарқанд ветеринария тиббиёт институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қуйи ўринлардан жой олди.

Тошкент давлат техника университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти каби ОТМлар аввалги йилга нисбатан юқори поғоналарга кўтарилган.

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Тиббиёт соҳасида Тошкент стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти етакчи ўринларни эгаллади. Бухоро давлат тиббиёт институти ўтган йилги рейтингдаги 16-ўриндан юқорига кўтарилиб, 12-ўринга чиқди.

Тошкент фармацевтика институти, Андижон давлат тиббиёт институти эса сўнгги ўринларни эгаллади.

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Маданият, санъат ва спорт соҳасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти етакчи ўринларга жойлашди. Мазкур ОТМлар дастлабки рейтингларда энг охирги ўнталикка тушган эди. Жорий рейтингда улар мос равишда 29 ва 32-ўринларга кўтарилган.

Ўзбекистон давлат хореография академияси соҳада сўнгги ўринни эгаллаган.

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Умумий рейтингда Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни қайд этилган.

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти сўнгги ўринларда қолмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар