Daryo

Сергелида Minerva World of Knowledge халқаро университетини қуриш ишлари бошланди

Асосий бино 2021 йилнинг сентябрь ойида қуриб битказилади ва кейинги 5 йил давомида бошқа кампуслар, спорт мажмуаси, кутубхона ва талабалар турар жойлари бунёд этилади

1 дақиқа ўқиш51 236 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Toshkent shahar hokimligi matbuot xizmati

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Minerva World of Knowledge халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, қурилиш ишларининг бошланиши муносабати билан ўтказилган маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Minerva World of Knowledge лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказди. Бу ерда 10 мингдан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Асосий бино 2021 йилнинг сентябрь ойида қуриб битказилади ва кейинги 5 йил давомида бошқа кампуслар, спорт мажмуаси, кутубхона ва талабалар турар жойлари бунёд этилади.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Minerva World of Knowledge компанияси мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан инвестиция келишуви имзолагани, режа бўйича қурилиш лойиҳасини бошлагани ҳақида хабарлар берилганди.

Лойиҳа қиймати 500 миллион долларга баҳоланмоқда. Унинг доирасида университетдан ташқари касалхона, меҳмонхона ва кўп қаватли уйлар қуриш ҳам режалаштирилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар