Daryo

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Ғаниев вафот этди

Авазбек Мадаминович Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг отаси, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси эди

1 дақиқа ўқиш110 125 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Мадаминович Ғаниев 15 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Facebook’да хабар қолдирган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидовнинг ёзишича, Ғаниев қон босими кўтарилиши ва мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган. У 62 ёшда эди.

Фото: Муҳаммаджон Обидов

Аввалроқ вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Фарғона вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Авазбек Ғаниевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарларни рад этган, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати эса унинг пневмония хасталиги ва юқумсиз бўлган бошқа ҳамроҳ касалликлар билан Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида даволанаётганини маълум қилганди.

Авазбек Мадаминович Ғаниев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг отаси, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг акаси эди.

Аввалроқ Андижон вилояти Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар