Daryo

Нонуштага майиз ва творогли кекс тайёрлаб кўринг

Кексларни дастурхонга тортишдан аввал шакар кукуни билан безанг

1 дақиқа ўқиш28 639 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Gastronom.ru

Кексларни шоколадли қилиб ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун хамирга 1-2 ош қошиқ какао қўшиш керак бўлади.

Фото: Gastronom.ru
Керакли маҳсулотлар:
  • Майиз— 70 гр
  • Творог — 200 гр
  • Сариёғ — 150 гр
  • Тухум — 3 дона
  • Шакар — 150 гр
  • Ун — 160 гр
  • Разрихлитель — 1 чой қошиқ
  • Туз — бир чимдим
Тайёрланиш жараёни:
  • Майизни идишга солинг ва устига иссиқ сув солиб ивитиб қўйинг.
  • Сариёғни паст оловда эритиб олинг.
  • Тухум оқини чақинг ва шакарни оз-оздан қўшиб миксерда аралаштиринг.
  • Сариёғга творог қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмани тухумли аралашмага қўшинг ва миксерда аралаштиринг.
  • Майиз қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
  • Кекс учун мўлжалланган қолип ёки махсус идишчаларни тайёрлаб олинг ва аралашмани эҳтиёткорлик билан солиб чиқинг.
  • 180 даража қизиган печда 30-40 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Кексларни дастурхонга тортишдан аввал шакар кукуни билан безанг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар