Daryo

Фотожамланма: Дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг Беверли-Хиллздаги шинам уйига саёҳат

Уй 1930 йилда машҳур архитектор Самнер Сполдинг лойиҳаси асосида қурилган

2 дақиқа ўқиш102 677 кўришлар0 изоҳ0

Amazon раҳбари ва дунёдаги энг бой одам Жефф Безос 10 миллион долларга Беверли-Хиллздаги икки қаватли уйни сотиб олди, деб ёзади Glamour журнали.

Фото: Glamour

Безоснинг янги уйи қизиқарли тарихга эга. Уй 1930 йилда машҳур архитектор Самнер Сполдинг лойиҳаси асосида қурилган. Ички кўриниши Америка услубида қишлоқ уйларига хос рустик элементлар билан безарилган. Уйда қулай яшаш учун ҳамма нарса бор: учта шинам ётоқхона, тўртта ҳаммом ва қўшимча санузел, кенг ошхона, мармар каминли меҳмонхона, кутубхона ва фильм кўриш учун зал.

Фото: Glamour

Апрель ойида Безос Нью-Йорк марказида уч қаватли пентхаус ва иккита қўшни квартирани 80 миллион долларга сотиб олган. Ушбу гўзал шаҳар квартираларига назар солиб, бизнесменга шаҳар четидаги бундай камтарона уй нега кераклиги ҳақида савол туғилади. Безоснинг 165 миллион долларга баҳоланадиган ошхона эгаси эканлиги сабабли, янги уй унинг танланган ишчилари учун мўлжалланган бўлиши мумкин.

Фото: Glamour

Безоснинг бойлиги 181 миллиард долларга баҳоланади. Унинг Вашингтон, Нью-Йорк, Медине (Вашингтон штати), Amazon штаб-квартираси ёнида кўчмас мулки, шунингдек, Сиэтлда мулки ва Техасда ранчоси бор.

Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Фото: Glamour
Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.