Daryo

Чечевицадан гўштсиз туркча котлет тайёрлаймиз

Дастурхонингизни янгича таом билан безанг

1 дақиқа ўқиш67 122 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Кёфте деб аталувчи мазкур котлетлар, турк ошхонасининг машҳур таомларидан бири ҳисобланади.

Фото: Lifehacker
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Ўсимлик ёғи — 1-2 чой қошиқ
  • Пиёз — 1 дона
  • Қизил ясмиқ (чечевица) — 1 стакан
  • Сув — 4 стакан
  • Томат пастаси — 1-2 чой қошиқ
  • Зира — 1 чой қошиқ
  • Майдаланган қизил қалампир — 1 чой қошиқ
  • Кўкатлар таъбга кўра
  • Қуритилган ялпиз — 1 чой қошиқ
  • Туз, мурч таъбга кўра
  • Салат барги
  • Лимон — 1 дона
Тайёрланиш жараёни:
  • Қизиган ўсимлик ёғига майда тўғралган пиёз ва чечевицани солиб қовуринг. Оловни баланд қилиб, сув солинг ва қайнатинг.
  • Томат пастаси қўшиб аралаштиринг.
  • Сув камайиб масса ҳосил бў​лиши керак​.
  • Қалампир, зира, булғур қўшинг.
  • Оловни ўчириб, 15 дақиқа устини очиб қўйинг.
  • Массадан тухум шаклидагидек котлетлар ясанг (уларни қовуриш шарт эмас).
  • Салат барги устига котлетларни териб, устига лимон қўйинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар