Daryo

Бақлажон ва қиймадан тайёрланадиган пишлоқ қайлали лазанья рецепти

Таомни кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортинг

1 дақиқа ўқиш26 562 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Мазкур таом мазали ва тез ҳазм бўлиши билан таомномангиздан жой олишига шубҳа йўқ.

Фото: Lifehacker
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • бақлажон — 2 дона;
  • таъбга кўра туз;
  • мол гўшт қиймаси — 900 гр;
  • ўсимлик ёғи — 2-3 ош қошиқ;
  • помидордан эзиб тайёрланган томат — 800 гр;
  • сув — 120 мл;
  • таъбга кўра қуритилган саримсоқпиёз;
  • тухум — 2 дона;
  • пишлоқ (моцарелла) — 200 гр.
Тайёрланиш жараёни:
  • Бақлажонларни 6 см қалинликда думалоқ шаклда кесиб олинг, тузланг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада қиймани тилларанг тусга киргунича қовуриб олинг.
  • Помидор томати, саримсоқ, туз, сув қўшинг, 8-10 дақиқа давомида пиширинг.
  • 200 даража қизиган печда бақлажонларни 20 дақиқага қўйинг.
  • Печга қўйиб пиширишга мўлжалланган чуқурроқ идишга бақлажонларни теринг, устидан тухум чақинг.
  • Қиймали аралашмани солинг ва устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
  • Идиш устини зарли қандолат қоғозига ўранг ва 180 даража қизиган печга 30 дақиқага қўйинг.
  • 15 дақиқадан кейин зарли қоғозни олиб ташланг.
  • Таомни кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар