Daryo

Тошкентда 6 та янги кўприк қуриш режалаштирилмоқда

Йўл ўтказгичларнинг иккитасини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида қуриш кўзланмоқда

1 дақиқа ўқиш52 382 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида олтита янги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Бу «Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Фото: «Дарё»

Йўл ўтказгичларнинг иккитасини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида қуриш кўзланмоқда.

Яна иккита кўприкни Қорасарой кўчаси ва Форобий кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан кесишадиган чорраҳаларида қуриш режалаштирилмоқда. Амир Темур ва Хуршид кўчалари кесишмасида ҳам худди шундай йўл ўтказгич қурилади.

Сўнгги лойиҳа эса Чўпонота кўчасидан Сергели тумани Қипчоқ кўчасигача бўлган автомобиль йўли ва йўл ўтказгич ҳисобланади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Чўпонота кўчасидан Сергели тумани Қипчоқ кўчасигача бўлган автомобиль йўли ва йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги уч поғонали йўл ўтказгич жорий йилнинг май ойида расман очилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар