Daryo

Шавкат Мирзиёев Намангандаги «Афсоналар водийси»га борди

Ҳозирда қисман ишга туширилган маданият ва истироҳат боғи тўлиқ фойдаланишга топширилса, йилига 600 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади

2 дақиқа ўқиш78 850 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида «Афсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғида бажарилган ишлар билан танишди, дам олувчилар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари 2018 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида «Афсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишган ва уни энг замонавий талаблар асосида барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. Ўтган йилги ташрифи доирасида қурилиш ишларини кўздан кечириб, уни тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берган эди.

Шу давр мобайнида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳозирда қисман ишга туширилган маданият ва истироҳат боғи тўлиқ фойдаланишга топширилса, йилига 600 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Айни пайтда 16 турдаги аттракционли тематик парк, 2400 ўринли амфитеатр, 7 хил сув аттракционлари ва 16 та бассейнли аквапарк, 2 та замонавий шаршара ва мусиқали фаввора, 3 та ресторан, 1800 ўринли 2 та автотураргоҳ ташкил этилган. 2022 йил март ойига қадар миллий ҳунармандлар маркази, масжид, 400 ўринли меҳмонхона, 110 та виллани ишга тушириш режалаштирилган.

1,5 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган бу масканда бугунги кунда 600 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда.

«Икки йил олдин мана шу боғ лойиҳаси билан танишиб, унга ‘Афсоналар водийси’ деб ном беришни таклиф қилгандим. Номига муносиб бўлибди. Мамлакатимизда бу каби замонавий дам олиш масканларини ҳали кўплаб барпо этамиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумот учун, «Афсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғи ҳудуди 155 гектарга тенг бўлиб, мазкур дам олиш масканида 123 миллион долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Бизнинг асосий хатоимиз — пулнинг қадрига етмаслигимиз!

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар