Daryo

Уй шароитида малинали музқаймоқ тайёрлаймиз

Жазирама кунларда музқаймоқдан аълоси йўқ

1 дақиқа ўқиш53 920 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Жазирама кунларда музқаймоқдан аълоси йўқ, малина қўшиб тайёрланадиган ширинликнинг эса мазасига гап бўлиши мумкин эмас.

Фото: Lifehacker
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Барра ёки музлатилган малина — 250 гр
  • Шакар — 225 гр
  • Тухум — 2 дона
  • Тухум сариғи — 4 дона
  • Қаймоқ — 600 мл
Тайёрланиш жараёни:
  • Қозончага малина ва 2 ош қошиқ шакар солиб 5-7 дақиқага қўйинг.
  • Бошқа бир идишга шакарнинг қолган қисми, 4 та тухум сариғи ва иккита тухум солиб миксерда аралаштиринг.
  • Аралашмали идишни иссиқ сув турган идиш устига қўйиб аралаштиринг.
  • Қаймоқни ҳам бир хил масса бўлгунича аралаштиринг.
  • Қаймоқни тухумли аралашмага қўшиб яхшилаб аралаштиринг ва идиш қопқоғини ёпиб 1 соат музлаткичга қўйинг.
  • Қаймоқли аралашма билан малинани қўшиб аралаштиринг ва яна 5-6 соатга музлаткичга қўйинг.
Музқаймоқ тайёр, ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар