Daryo

Кечки овқатга бақлажондан яхна таом тайёрлаймиз

Рулетларни райҳон барглари билан безанг

1 дақиқа ўқиш47 066 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Yeda.ru”

Ёз кунларида сабзавотлардан тайёрланган яхна таом айни муддао.

Фото: «Yeda.ru»
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Бақлажон — 3 дона
  • Ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ
  • Помидор — 3 дона
  • Пиёз — 1 дона
  • Саримсоқ пиёз — 1 дона
  • Томат пастаси — 3 ош қошиқ
  • Майдаланган нон талқонлари — 5 ош қошиқ
  • Пишлоқ (моцарелла тавсия қилинади) — 150 гр
  • Райҳон
  • Туз, мурч — таъбга кўра
Тайёрланиш жараёни:
  • 15 дақиқага 180 даража қизиган печга қўйинг.
  • Бақлажонни узунасига, ингичка қилиб тўғранг (1 донасини «начинка» учун ишлатилади)
  • Помидорни майда қилиб тўғранг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада майда тўғралган пиёзни 5 дақиқа атрофида қовуринг.
  • «Начинка» учун олиб қўйилган бақлажонни майда қилиб тўғранг ва пиёзга қўшинг, саримсоқ солиб аралаштиринг.
  • Помидор, райҳон ва томат пастаси қўшиб яна 5 дақиқа давомида қовуринг.
  • Тузланг, мурч сепинг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқаринг ва печда пишган бақлажон устига сепинг (1 қисмини устидан сепиш учун олиб қўйинг)
  • Пишлоқ устидан товада пишган «начинка» солиб чиқинг.
  • Рулет қилиб ўранг.
  • Ўсимлик ёғи суртиб, нон талқонига қирғичдан чиқарилган пишлоқни аралаштириб сепиб чиқинг.
  • Яна 20 дақиқага, 180 даража қизиган печга қўйинг.
  • Рулетларни райҳон барглари билан безанг.
  • Тайёр бўлган бақлажонларни совитиб, музлаткичга қўйинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар