Daryo

Ифторлик дастурхонини товуқли бешбармоқ билан безаймиз

Бешбармоқ исталган дастурхонга кўрк берувчи, мазаси оғизда қолувчи тансиқ таом саналади

1 дақиқа ўқиш86 740 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Бешбармоқ исталган дастурхонга кўрк берувчи, мазаси оғизда қолувчи тансиқ таом саналади. Уни ифторликка тайёрлаб, оила аъзоларингиз кайфиятини кўтаришингиз мумкин.

Фото: Getty Images
Ушбу таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Товуқ — бутун
  • Пиёз 1 дона
  • Сабзи 1 дона
  • Туз — таъбга қараб
  • Лавр япроғи
Хамир учун:
  • Ун — 600-650 гр
  • Сув — 350 мл
  • Тухум 2 дона
  • Туз — бир чимдим
Безак учун :
  • Пиёз ва мурч
Тайёрланиш жараёни:
  • Товуқдан бульон тайёрлаб олинг, унга сабзи ва пиёз ҳамда лавр япроғи солинг.
  • Қайнаганидан кейин кўпикларини олиб милтиллатиб паст оловда қайнатинг, бульон тиниқ бўлиб пишиши керак.
  • Товуқли бульон қайнагунига қадар хамир қоринг.
  • Хамир ҳар доимгидек қорилади: тузли сув, ун, тухумни қўшинг. Хамир қаттиқ ва таранг бўлиши керак.
  • Тайёр хамирни пакетга солиб бироз тингани қўйинг.
  • Хамирни жў​ва билан катта қилиб ёйиб, тўртбурчак шаклда қилиб кесиб чиқамиз (қалин ёки ингичкалиги ўзингиз ва оила аъзоларингиз хоҳишига боғлиқ)
  • Кесилган хамир бўлакларини бироз стол устида қолдиринг.
  • Бульондан товуқ ва сабзавотларни олинг.
  • Туз солинг ва кесилган хамир бўлакларини пишириб олинг.
  • Хамир ёпишиб қолмаслиги учун кам-камдан солиб пиширинг.
  • Лаган ёки каттароқ идишга биринчи бўлиб хамирни солинг.
  • Устидан товуқ гўштини солинг.
  • Қуруқ бўлмасин десангиз булёндан 3-4 қошиқ солишингиз мумкин.
  • Таом устини мурчланган пиёз билан безанг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар