Daryo

Ўзбекистонда маҳаллий дизель нархи 30 фоизга арзонлашди

Сўнгги уч ой давомида дизель нархи деярли 2000 сўмга арзонлаштирилди

1 дақиқа ўқиш86 676 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

«Ўзбекнефтгаз» АЖ дизель ёқилғиси бир литрининг биржалардаги баҳосини 14 апрель кунидан эътиборан 5600 сўм сифатида белгилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дизель ёқилғиси бир литрининг биржалардаги нархлари январь-февраль ойлари давомида 7500 сўмлик қийматни сақлаб қолган эди. Сўнгги уч ой давомида дизель нархи деярли 2000 сўмга арзонлаштирилди.

«Республикамизда коронавирус пандемияси даврида иқтисодий инқирозни олдини олиш, шу билан биргаликда жаҳон бозорида нефть хом ашёси нархи тушиб кетганлиги натижасида арзон нархларда хом ашё импорт қилинди ва бу билан таннархнинг сезиларли даражада камайишига эришилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Аи91 ва Аи92 маркали бензин ёқилғиларининг нархи пасайтирилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Аи80 бензининг нархи давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинган эди.

Мавзуга доир: «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари: Ўзбекистонда бензин ва дизель нархи пасаяди

Маълумот ўрнида, 30 март кунидан бошлаб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бор «Евро-4» ва «Евро-5» синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёқилғисининг ишлаб чиқарилиши ҳам йўлга қўйилган эди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар