Daryo

Карантиндан чиққан Ухань шаҳрининг бугунги ҳаёт тарзи – суратларда

Январь ойида деярли 11 ҳафтага карантинга ёпилган Ухань шаҳрида ҳаёт аста-секин жонланишни бошлади

2 дақиқа ўқиш177 220 кўришлар0 изоҳ0
Tyanxe aeroportida tibbiyot xodimlari xayrlashmoqda. Foto: AFP

Январь ойида коронавирус тарқалиши муносабати билан Хитойда жами 57 миллион аҳоли истиқомат қиладиган 15 та шаҳар тўлиқ ёки қисман ёпилган эди.

Узоқ вақт карантин туфайли ёпиқ турган болалар майдончасига қайтган болакай.Фото: Getty Images

8 апрель куни Ухань шаҳри карантиндан чиқди. The Guardian нашри вирус «қамалидан» чиққан шаҳарнинг янгиланган ҳаёт тарзидан суратлар улашди.

Шаҳар марказидаги рангли чироқлар шоуси блокаданинг ниҳоясига етгани рамзи бўлди.Фото: Xinhua
Деярли 11 ҳафталик карантиндан сўнг тезюрар поездлар ишга тушишга тайёрланмоқда.Фото: Xinhua
Шаҳардаги 3 та асосий темир йўл вокзалларидан бири – Ухань бекати.Фото: «Sinxua»
Шаҳар очилганидан сўнг темир йўл вокзалидан биринчи бўлиб йўлга чиқадиган поездга кираётган илк йўловчилар.Фото: EPA
Dongfeng Honda заводи ишчилари тушлик қилмоқда.Фото: Getty Images
Dongfeng Honda заводининг ишлаб чиқариш тармоғи қизғин жараёнда.Фото: Getty Images

Мавзуга доир: Апрелдаги супер Ой ва қор, йиғлаётган шифокорлар, йўқ қилинаётган дала гуллари. 8 апрель суратлари

Цзилин университетининг Биринчи Бетьюн касалхонаси тиббиёт ходималари Ухандаги вазифаларини тугатиб уйларига қайтиш олдидан аэропортда ўзларини кузатишга чиққанларни қаршиламоқда.  Фото: EPA
Тяньхэ аэропортида тиббиёт ходимлари хайрлашмоқда.Фото: AFP

Мавзуга доир: Фото: Коронавирус билан юзма-юз — ўзгалар учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган шифокорлар

Ухандаги Учан темир йўл вокзалида текширувдан ўтаётган сайёҳ.Фото: Reuters
Ухань Тяньхэ халқаро аэропортида робот полициячи ёнидан ўтиб кетаётган тиббиёт ходимлари.Фото: Reuters
Шаҳарни тарк этиш учун шосседа навбатда турган транспорт воситалари.Фото: Getty Images
Тяньхэ халқаро аэропортида фарзандига пончо (ҳимоя кийими) кийдираётган аёл.Фото: AP Photo

Мавзуга доир: Икки ойлик карантиндан кейин жонланаётган Ухань — суратларда

Ҳанкоу темир йўл бекатида поездларини кутиб турган йўловчилар.Фото: Reuters
Ханчжоудан учиб келган рейс Уханда қарши олинмоқда.Фото: «Sinxua»
Аэропортда назоратдан ўтаётган йўловчилар.Фото: EPA
Тяньхэ халқаро аэропортида China Eastern Airlines компанияси рейсига чиқаётган йўловчилар.Фото: «Sinxua»
Ҳимоя ниқобларини тақиб олган йўловчилар аэропортда ўз рейсларини кутмоқда.Фото: EPA
Коронавирус билан боғлиқ бошқа фотогалереялар:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар